Тошкентнинг айрим туманларида 30 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар беради “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 30 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани — “Гулбоғ” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани — “Шўртепа” ҳамда “Ш.Бурхонов” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Сергели тумани — “Юқори Дархон” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Аввалроқ Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Дарё” нашрига берган интервьюсида энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, метан заправкалардаги турнақатор навбатлар, АЭС қурилиши ва тоифаланган тўловлар ҳамда айрим нопок истеъмолчилар ҳақида гапирганди.
Изоҳ (0)