Аввалроқ 27 ноябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида бир аёл электр симидаги кучланиш натижасида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Унда янги ўтказилган электр энергияси сими узилиб, аёлнинг устига тушгани оқибатда шифохонада вафот этгани айтилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳодиса ҳақиқатан ҳам бўлгани, лекин аёл қандай ҳолатда ток кучланишидан ҳаётдан кўз юмгани номаълумлиги айтилган эди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати ҳам “Дарё”га шундай воқеа бўлганини тасдиқлади.
“Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади Бош прокуратура изоҳида.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги филология мактабида 8-синф ўқувчиси очиқ қолган электр токига тегиб кетиши натижасида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)