Финляндия ҳукумати 30 ноябрдан 13 декабргача Россия билан барча қуруқликдаги чегара ўтиш пунктларини бутунлай ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда бош вазир Петтери Орпога таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
![](/static/2023/photo_2023-11-28_20-24-51.jpg)
Унинг сўзларига кўра, Хельсинки назорат-ўтказиш пунктининг қисқа муддатга ва тўлиқ ёпилиши Россия ҳудудидан Финляндияга миграция оқими муаммосини ҳал қилишда самарали бўлади.
“Мақсад — Россия билан чегарадаги вазиятни имкон қадар тезроқ нормаллаштириш”, — деди у.
18 ноябрь куни Финляндия 18 февралгача Россия билан тўртта чегара назорат пунктларини ёпиб қўйди. Ҳукумат мигрантлар оқими туфайли 23 декабргача яна учта назорат-ўтказиш пунктини ёпишга қарор қилди ва фақат битта Рая-Йоосеппи пунктини очиқ қолдирди.
Финляндия Россия билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида эмаслигини, бироқ Хельсинкида улар дипломатик даражадаги музокараларга тайёр эканини билдирди.
Изоҳ (0)