Финляндия Россия билан чегарадаги саккизта назорат-ўтказиш пунктидан тўрттасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Финляндия ҳукумати хабар қилди.
“2023 йил 18 ноябрдан бошлаб Ваалимаа, Нуижамаа, Иматра ва Ниирала чегара пунктлари ёпилади. Финляндия ва Россия ўртасидаги қуруқлик чегарасида халқаро ҳимоя бўйича мурожаатлар Вартиус ва Салла чегара ўтиш жойларида қабул қилинади”, — дейилади баёнотда.
Финляндия ҳукумати “чегарани ноқонуний кесиб ўтувчиларнинг Финляндияга киришига ёрдам беришда чет эл расмийлари ёки бошқа шахслар рол ўйнаганлиги”ни аниқлаганини маълум қилган.
Назорат ўтказиш пунктлари 2024 йил 18 февралгача ёпиқ бўлади.
Изоҳ (0)