Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни об-ҳаводан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, Туркия ФВВ 25—26 ноябрь кунлари қуйида кўрсатилган ҳудудларда кучли шамол, ёмғир ва қор ёғиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш берган.
“Фуқароларимиздан огоҳлантиришларга диққат билан амал қилишларини сўраймиз!
Эслатиб ўтамиз, тўқ сариқ рангдаги огоҳлантириш эълон қилинган вилоятларда яшовчи фуқароларимизга зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини сўраймиз. Бу ҳудудларда уй томининг учиб кетиши, дарахт ва устунларнинг қулаши, печка ва печдан заҳарланиш хавфи каби салбий ҳолатлардан эҳтиёт бўлишлари лозим”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)