Канада бош вазири Жастин Трюдо Украина Россия билан уруш учун Канада ҳукуматидан 11 минг автомат ва 9 миллион ўқ-дорилар олишини айтди.
Трюдо 24 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан қўшма брифинг чоғида қурол етказилиши ҳақида маълум қилди.
![](/static/2023/tryudo8.jpg)
"Канада Украинага 11 мингдан ортиқ автомат ва 9 миллиондан ортиқ ўқ-дориларни етказмоқда", — деди Трюдо.
Канада ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Россия армияси украиналикларга қарши уруш олиб боришда давом этмоқда, шу боис Украина ўзини ҳимоя қилиш учун иттифоқчиларининг ёрдамига муҳтож бўлиб қолади.
Изоҳ (0)