Тошкент—Ҳожикент—Тошкент йўналишида электр поездларининг ҳаракати 23 ноябрдан қисман тикланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайта тикланган рейслар қуйидаги вақтларда жўнайди:
- соат 06:40 да Ҳожикентдан Тошкентга;
- соат 16:58 да Тошкентдан Ҳожикентга.
Эрталаб 07:10 да Тошкентдан Ҳожикентга, шунингдек, Ҳожикентдан Тошкентга кундузи 10:10 да қатнайдиган рейслар ҳозирча йўлга қўйилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрдан ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида мазкур йўналишда электропоездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди. 2021 йил май ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Тошкентда шаҳар атрофи қатнови учун электропоездлар паркини янгилаш режасини эълон қилган. Шу тариқа, Ҳожикент йўналишига тўртта янги тезюрар электропоездини қўйиш режалаштирилганди, бу эса йўл вақтини ҳозирги 2 соат 15 дақиқадан 1 соатга қисқартиради.
Бундан олдин 13—15 сентябрь кунлари амалга ошириладиган бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати техник сабабларга кўра бекор қилинганди. Октябрь бошида эса Ўзбекистонда маҳаллий йўналишдаги поезд чипталари нархи 50 фоизга, “Афросиёб”ники эса 100 фоизга оширилиши маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)