• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Билетлар қўлга чиқиб кетади”. Вилоятларга қатновчи поездлар чипталарини яширин сотиш ҳолатлари кўплиги айтилмоқда

    Facebook тармоғида Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва бошқа вилоятларга қатновчи поездларга чипта топиш мураккаб экани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айрим тармоқ фойдаланувчилари чипталар қўлга чиқиб кетаётгани сабаб навбатлар кўплиги ҳақида ёзмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Facebook фойдаланувчилари Ўзбекистон темирйўл кассаларидан чипта сотиб олишда муаммолар юзага келаётгани, рейслар сони камлиги ва поездларнинг оралиқ интервали узунлигидан норозилик билдирмоқда. Фаолларнинг сўзларига кўра, кўпчилик ўзи истаган вақтга поездларга чипта топа олмайди. Доим чипта тамом бўлгани ёки етишмаслиги муаммоси бўлади.

    Тадбиркор Анвар Нарзуллоҳнинг ёзишича, у Самарқандга қатновчи поездга май ойи охиригача бўлган вақтда чипта топа олмаган.

    Ўзбекистонга келганимдан бери неча марта Самарқандга борган бўлсам, бирор марта “Афросиёб”га билет ололмадим. Бир марта ICТ week учун ташкилотчилар тайёр билет беришди. Яқинда Индонезиядан меҳмонлар келади. 20—28 май оралиғи учун билет қидиряпман, аллақачон тугаган. Авиачипталар ҳам шу аҳвол, ёки йўқ, ёки отнинг калласидек қиммат. Шунча талаб бор экан, тиқиб ташла поездларни. Ҳар соат биттадан рейс қўй, пулни қил. Йўқ, халқнинг дарди ҳаммага бир тийин, эпласа, ана кирада кецин. Яқинда бир танишдан сўрасам, ҳар бир вазирлик хизмат сафарлари учун доимий 5-10 та билетни банд қилиб ўтиради, дейди. Нечта вазирлик бор? Ҳар бири 5 тадан жойни банд қилганда ҳам анчагина билет сотувдан олинган. Яна ички туризм деганига ўлайми, — дея пост қолдирган тадбиркор.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Афросиёб”га охирги марта 2020 йил, карантин авжига чиққан вақт чиққан эдим. Яқин 2-3 йилда бунақа “катталарники” майли, ҳатто оддий поездни пласткартига ҳам чиқолмай қолдик, доим билет йўқ. Ҳайитдан бир ҳафтача олдин синов учун Транспорт вазирлигига мурожаат юбордим. 2-3 ҳафтада қўнғироқ қилди. Энди “тўй ўтиб бўлди-ку...” маъносида гапирсам, ҳа, ака ўтиб бўлди, хоҳласангиз вазирлик қилаётган ишлар ҳақида гапириб бераман, дейди. Бўлди, фойдаси йўқ-ку, сафсатага вақт сарфламай қўяверайлик, дедим, — деб ёзади Қодиржон Bumатов.

    Мазкур масалага билдирилган муносабатларда айрим тармоқ фойдаланувчилари чипталар қўлга чиқиб кетишига тўхталган.

    “Билетлар қўлга чиқиб кетади. Кассирга бориб, устини берсангиз, дарров топиб беради. Фамилия-исм ёзмайди. Брон қилиб, олдириб қўяди. Бегона сўраса, билет йўқ. Таниш-билишларга устини олиб беради. Яқинда ишим тушиб билдим. Тўртта билет олиб берди танишим”, — дея фикр билдирган фойдаланувчилардан бири.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Билет доим бўлади. Фақат қўлига пул беришингиз керак. 2 дақиқада хоҳлаган жойингиздан чиқади шунда. Бўлмаса, кассадагилар йўқ деб ўтираверишади. Лекин буни ҳамма ҳам билмайди-да”, — дея қўшимча қилган Bella Донна номли аккаунт эгаси.

    Сардор Душамовнинг ёзишича, Хоразм вилоятига қатновчи поездлар учун чиптага навбат катта, аммо чипталар сотувда йўқ.

    Фото: Facebook / Сардор Душамов

    “Бу темирйўл кассалари. Бу инсонларнинг 80 фоизи Хоразмга кетмоқчи. Лекин билет йўқ. Бугун 3 та поезд Хоразмга кетади, лекин жой йўқ, доимгидек. Вагон қўшилади дейишгани учун ҳамма кутяпти. Мен ҳам кутяпман. Айтадиган гапим кўп, айтмай қўявераман, барибир ҳал бўлмайди”, — деб ёзади у.

    “Мен ҳам онамни Бухорога саёҳатга олиб бораман деб поездга билет тополмадим. Нафақат ‘Афросиёб’, балки Бухородан ўтадиган поездларга ҳам билет йўқ эди. Поездлар қатнови кам, интервали узоқ, билет сотиш — ўйин”, — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

    “Мен Андижонданман. Самарқандда яшайман. Худди шундай ҳолат бизда ҳам бўлади. Агар Андижондан меҳмонлар келадиган бўлса, 1 ой аввал билет олиш керак ёки 2–3 кунлаб сарсон бўлиб кутишга тўғри келади. Аслида шу темирйўлларни тадбиркорларга хусусийлаштириб бериш керак. Кейин поездлар кўпайиб қолар”, — дея фикр билдирган Facebook фойдаланувчиси Миркомил Тошматов.

    06.05.2023, 18:12   Изоҳ (1)   10374
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1154630129@telegram.org / 06.05.2023, 19:09

      Dolzarb mavzu. Bu bo'yicha mening taklifim biletlarni ko'p marta vozvrat (qaytarish) qiluvchi shaxslarga cheklov qo'yish kerak

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Siemens Energy Ўзбекистонда электр станциялари қуради

    06.05.2023, 17:56

    Олий суд раиси 87 та, бош прокурор ва ички ишлар вазири 47 тадан, вилоят ҳокими 93 та: Бўкадаги қабулда нечта муаммога жойида ечим топилгани маълум қилинди

    06.05.2023, 16:25

    Фарғонада мушукни отиб, буғуни эса бўғизлаб ўлдирган эркакнинг ов милтиғи олиб қўйилди

    06.05.2023, 15:47

    Қашқадарёдаги метан заправкада Nexia-2 газ баллони портлаб кетди

    06.05.2023, 14:53

    Наманган давлат университетида эркак ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди

    06.05.2023, 14:44

    Қалбаки чипталар орқали “Афросиёб” поездида ҳаракатланганлар аниқланди

    06.05.2023, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.