Қатар ТИВ матбуот котиби Мажид ал-Ансорий Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида Исроил 39 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан 25 аёл ва 14 болани озод қилганини тасдиқлади.
Шунингдек, у ҲАМАС жангчилари гаровга олинган 24 кишини Қизил Хоч ходимларига топширганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар орасида 13 нафар исроиллик, 10 нафар таиландлик ва бир нафар филиппинлик бор.
Бугун эрта тонгда Таиланд бош вазири Сеттҳа Тҳавеесин 12 нафар Таиланд фуқароси озод этилганини эълон қилди. Тimes of Israel газетаси исроиллик расмийга таяниб, 13 нафар исроиллик ва 12 нафар таиландлик озод этилганини хабар қилди.
24 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 да Исроилнинг ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш учун тўрт кунлик ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишуви кучга кирди.
Изоҳ (0)