Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг фикрича, БМТ Ғазо секторида кучайиб бораётган гуманитар инқирозга суст реакция кўрсатмоқда.
Бу ҳақда Нетаньяху белгиялик ва испаниялик ҳамкасблари Александр Де Кро ва Педро Санчес билан учрашувда айтиб ўтган.
“Мен БМТ ва халқаро ташкилотларнинг фаол саъй-ҳаракатларини ҳали кўрмадим”, — деди Нетаньяху.
“Қиш яқинлашмоқда. Ғазо секторидаги хавфсиз ҳудудларга ўн минглаб чодирлар ўрнатиш зарур. Лекин БМТ хавфсиз ҳудудларга кирмаяпти ва бу мени ҳайратда қолдирмоқда”, — дея қўшимча қилди Исроил бош вазири.
У фаластинликлар Ғазо секторининг шимолий қисмидан жанубига хавфсиз кўчиши учун Исроил йўлак очганини таъкидлади ва шундан бери тинч аҳоли ўртасида қурбонлари сони камайганини таъкидлади.
“Ҳарбий ҳаракатлар аҳолини огоҳлантиришларимизга қулоқ солишга ва анклавнинг жанубига боришга мажбур қилди. Улар жанубга этиб боргач, инсонпарварлик ёрдамига эга бўлишди”, — деди Нетаньяху.
Изоҳ (0)