• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Жабрдийда оналарни кўриб йиғладим, вафот этган болаларнинг биттаси мени ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди” — Дониёр Ғаниев “Док-1 Макс” воқеасидан кейин сиёсий жавобгарлик кўрмаётганини айтди

    Бугун, 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳисобот берди. Унга депутат Дониёр Ғаниев “Док-1 Макс” сиропи билан боғлиқ воқеадан кейин масъулларга нисбатан сиёсий жавобгарлик белгиланиши ва вазирлик қандай хулоса қилганлиги ҳақида сўради.

    “Эзгу ниятлар, ажратилаётган маблағларга қарамай, афсуски, тизимдаги қўпол, ўта қўпол хатоликлар туфайли ўнлаб инсонларнинг, болаларнинг ҳаётига зомин бўладиган ҳолатларга гувоҳ бўлдик.

    Тизимдаги битта коррупция — дорини тегишли тартибда серитификация қилмаслик оқибатида 65 оила фарзандидан жудо бўлди. Президентимизга раҳмат, буни танқид қилдилар ва “Ҳар битта одам, бунга ким алоқадор бўлса қонун олдида жавоб беради”, дедилар ва биз буни бугун кўриб турибмиз.

    Шаффофлик туфайли суд жараёни очиқ ўтказилмоқда. Ҳар битта айбдор, жиноятга шерик бўлганлар қонун олдида жавоб бермоқда. Биз буни олқишлаймиз. Лекин судни кузатиш жараёнида, жабрдийда ота-оналарнинг ғамини, қайғусини кўриб ўзим ҳам йиғладим. Негаки менинг ҳам икки нафар фарзандим айнан мана шу ёшда. Вафот этган болаларнинг биттаси мени ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди.

    Одамни виждони қийналяпти, депутат сифатида ўз вақтида назоратни тўғри қилмай, эътиборни бошқа томонга қаратганимиз учун ва тизимдаги қўпол хатолик туфайли 65 нафар бола вафот этди.

    Энг ачинарлиси, тизимдаги ходимларнинг кўрсатмаларидан маълум бўляптики, пастдаги маълумотни ўз вақтида юқорига етказмаслик оқибатида болаларни сақлаб қолишнинг имкони бой берилган. Минг афсуски, вазирлик томонидан бу ишлар учун сиёсий жавобгарлик тан олингани йўқ. Тегишли мансабдорларга нисбатан жавобгарликни кўрмаяпмиз.

    Ўтган ишдан кейин вазирлик қандай хулоса чиқарди? Бизга шу каби қўпол хато қайта такрорланмаслигига ваъда бера оласизларми? Юқоридаги хатони етказмоқчи бўлган пастки тизимдаги ходимнинг жазоланмаслигига, бўлаётган ҳодисалар ҳақида ахборот биринчи раҳбарга ўз вақтида етиб бориши ва унга ўз вақтида чора кўрилишига ваъда бера оласизларми ёки бу ҳолат яна давом этаверадими?”, — деди Дониёр Ғаниев.

    Бунга жавобан вазир Амрилло Иноятов депутатнинг эътирозларини 100 фоиз қабул қилиши ва бирор баҳона қилишга асоси йўқлигини айтиб ўтди.

    Амрилло Иноятов 
    Фото: “Дарё”

    “Шу йилнинг 1 январидан бошлаб битта ҳам бундай ўлим бўлгани йўқ. Чунки, ўткир ичак касаллигидан ёки вирусдан кейин келиб чиқадиган ўткир буйрак етишмовчили касаллигини даволаш имкониятимиз ва етарлича тажрибамиз ҳам бор.

    Бу ҳолат бўйича жуда катта хулоса қилганмиз. Шахсан мен биринчи ўринбосар сифатида кеч эшитганман бу мени ҳам катта хатом бўлади.

    Бундан буёғига бундай ҳолатлар бўлмаслигига шахсан вазир сифатида бўйнимга олиб, бутун тизимимиз билан биргаликда бундай хатоликларга йўл қўймаслик учун курашамиз. Бундай ҳолатга йўл қўйишга ҳақимиз йўқ. Тан олиб айтаман бу бизнинг кеч билганимиз ва хатомиз”, — деди Амрилло Иноятов.

    Суд ишида вазирга “Док-1 Макс” билан боғлиқ воқеалар содир бўлишидан аввал болаларда буйрак етишмовчилиги кузатилгани ҳақидаги маълумот берилгани, аммо вазиргача етиб бормагани айтилган. Судда ушбу ҳолатга жавоб қайтарган вазир ўринбосари Элмира Боситхонова гувоҳнинг бу гапини инкор қилганди.

    Адвокатлардан бири “Док-1 Макс” судида сиропдан заҳарланган бемор болалар аҳволига эътиборсиз бўлган шифокорларга қарши жиноий иш очишни сўраган.

    14.11.2023, 16:27   Изоҳ (0)   15198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” судида Ўзбекистонга 2021 йилда олиб кирилган сиропларда ҳам заҳарли модда бўлгани айтилди

    18.10.2023, 20:05

    “Док-1 Макс” судида ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўрагани маълум бўлди 

    20.10.2023, 15:29

    “Док-1 Макс” иши кўрилаётган судда яна бир мансабдор Ҳиндистоннинг 3 та дориси Ўзбекистонда сотилиши учун 45 минг доллар олгани маълум қилинди 

    20.10.2023, 19:03

    “Док-1 Макс” сиропи қайта рўйхатдан ўтказилаётган пайтда GMP сертификати бўлмаса-да, Ўзбекистондаги дорихоналарда сотилгани маълум бўлди 

    23.10.2023, 13:17

    Onix’нинг сотувда йўқ моделлари қимматлашди. Улар тез кунда сотила бошлаши мумкин

    14.11.2023, 15:46

    Зангиота туманида “Менинг биринчи уйим” дастури тажриба-синов тариқасида амалга оширилади

    14.11.2023, 15:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.