Тошкентнинг Миробод туманида бир фуқаро отиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ тарқалган хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, 21 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 1998 йилда туғилган Б.Б. Hyundai Sonata автомобилида пиёдани уриб юборган. 1982 йилда туғилган пиёда Ф.К. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пойтахт ИИББ ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлардан асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўради.
Изоҳ (0)