Андижон вилоятида номаълум грипп тарқалиб, шифохоналарда жой етишмаётгани ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга ойдинлик киритди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича жойга етиб борди ва бу каби ҳолат умуман аниқлангани йўқ. Номаълум грипп хасталиги бўйича ҳеч қандай маълумот қайд этилмаган. Шифохона йўлаклари бўш, хоналарда етарлича жойлар мавжуд. Шифохона одатий кун тартибида фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)