Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бош прокуратура “Дарё”га бу бўйича маълумотларни очиқлади.
Маълум қилинишича, 21 ноябрь куни Қўқон шаҳар “Амирқулмерган” МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз уйда яшаган 1972 йилда туғилган фуқаро С.К. ва унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган Х.К.лар яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосада фуқароларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.
Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)