Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 21 ноябрь, сешанба куни ЖЧ—2026 саралаши доирасида Эронга қарши майдонга тушади.
Ўйиндан олдин терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Барчага хайрли кун. Терма жамоамиз эртанги ўйинга тайёр, футболчиларимиз ҳам яхши ҳолатда. Эртага муҳим ўйин кутиб турганини барчамиз билиб турибмиз. Нафақат Эронга, балки гуруҳдаги барча ўйинлар биз учун муҳим.
Эрон терма жамоасини ҳурмат қиламан, ҳақиқатан ҳам кучли жамоа. Ҳаттоки, дунёнинг энг кучли терма жамоалари ҳам Эрон билан ўйинда кучли қийинчиликка дуч келади. Бу мен учун, футболчилар учун ўзига хос чақирув. Футболчиларга мотивация бериш ҳам шарт эмас, улар қандай рақибга қарши ўйнаётганини тушуниб турибди. Ўйин 0:0 ҳисоби билан бошланади, шунинг учун ўзимизга керакли натижага эришамиз, деб ўйлайман.
Эрон футболчилари анча йилдан буён бирга ўйнайди. Тактик жиҳатдан жуда кучли, уларда хатолар кечирилмайди. Ҳужум чизиғи ҳақида гапирмайман, у ерда икки нафар кучли футболчилар (Азмун ва Тареми) тўп суришини мендан яхши биласиз. Фақат биз эмас, улар ҳам биздан хавфсираши керак. Эртага қайси жамоа яхши формада бўлса, ўша ғалаба қозонади.
Сречко Катанец, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйини 21 ноябрь 18:00 да старт олади.
Изоҳ (0)