Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионати нимчорак финалидаги рақиби номи маълум бўлди.
Ўзбекистонлик ёшлар C гуруҳи ғолиби бўлган Англия билан тўқнаш келадиган бўлди.
Ўзбекистон U-17 ва Англия U-17 терма жамоалари ўртасидаги баҳс 22 ноябрь куни 13:30 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз В гуруҳидан ўрин олган ўзбекистон ёшлари 4 очко жамғариб, учинчи ўринни қўлга киритган эди. Регламентга кўра, барча гуруҳлар ичида энг кўп очко тўплаган 4 та учинчи ўрин эгалари нимчорак финал иштирокчисига айланади. Бу борада терма жамоа тўртинчи натижа билан плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.
Изоҳ (0)