АҚШ пойтахтида 20 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилган Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бекор қилинди. Боку “Вашингтоннинг нохолий позицияси” сабаб унда иштирок этишган бош тортган.
Мазкур учрашувда арман—озар муносабатларини нормаллаштириш масаласи муҳокама қилиниши керак эди. Озарбайжон томонининг учрашувни бекор қилишига АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё бўйича ёдамчиси Жеймс O‘Браен томонидан айтилган сўзлар сабаб бўлган. У Вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитасини Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича йиғилишида чиқиш қилиб, АҚШнинг Озарбайжон билан муносабатлари “тинчлик томон олға силжиш бўлмас экан” 19 сентябрдан олдинги ҳолатга қайтмаслигини маълум қилди.
Боку O‘Браеннинг сўзларини “тескари, асоссиз ва қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаган. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, “АҚШнинг бир томонлама ёндашуви Жанубий Кавказда икки давлат ўртасидаги можарода унинг воситачи ролини йўқотишига олиб келиши мумкинлигини” таъкидлаган.
Аввалроқ Озарбайжон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ президентлари Аркадий Гукасян ва Бако Саакянни қўлга олгани, Озарбайжоннинг ҳарбий амалиёти ва тан олинмаган республика аҳолисининг оммавий кўчиб кетишидан сўнг Қорабоғда 50 дан 1000 гача этник арманлар қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)