Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилганини айтди.
Мишелнинг Twitterъда (Х) ёзган постига кўра, суҳбат чоғида у “Европа Иттифоқи Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви жараёнига содиқ эканини билдирган”.
“Брюсселдаги уч томонлама учрашувга тайёргарлик кўриш чоғида мен президент Алиев билан телефон орқали мулоқот қилдим. Биз (Озарбайжон ва Арманистоннинг) ҳудудий яхлитлик ва суверенитетини ўзаро ҳурмат қилиш, шунингдек, чегарани делимитация қилиш бўйича тараққиёт зарурлигини тасдиқладик”, — деб таъкидлади Мишел.
Томонлар Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятидаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.
Октябр ойи охирида Брюсселда Алиев, Мишел ва Арманистон бош вазири иштирокида уч томонлама учрашув режалаштирилган.
Изоҳ (0)