Тошкент шаҳрининг бир нечта кўчалари мусобақалар сабаб 2 кунга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 ноябрь куни Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган “Янги нафас” ҳамда “Экиден” халқаро оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади. Тадбирлар муносабати билан шаҳримизнинг бир неча кўчалари вақтинча ёпилади.
- 17 ноябрь куни соат 00:00 дан 19 ноябрь куни соат 12:00 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
- 19 ноябрь куни соат 06:30 дан 09:30 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан бошлаб Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Изоҳ (0)