Тошкент ерусти метросининг айрим бекатлари 3 ноябрдан бошлаб 3 кунга ёпилади.
Транспорт вазирилиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичини фойдаланишга топшириш ишлари доирасида 3—5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга “Толариқ” (10-бекат), “Хонобод” (11-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Шу муносабат билан йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 1М-сонли “Чинор бекати – Қурувчилар бекати” оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳаракати Қиёт метро бекатигача узайтирилади.
Ушбу йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар сони 5 та этиб белгиланди. Йўналишда King Long русумли 18 метрли автобуслар хизмат қилади. Йўналишдаги автобуслар оралиқ интервал вақти 10 дақиқа этиб белгиланди. Йўналиш фақатгина метро бекатларида йўловчиларни автобусларга чиқариб туширишни амалга оширади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда, ерусти ҳалқа метро йўналишининг Қиёт бекатидан Қурувчилар бекатигача бўлган оралиғида 2 та (55, 130-сонли) автобус йўналишлари мунтазам фаолият юритмоқда. Ушбу йўналишларда жами 22 та Yutong CNG автобуслари 10-12 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Метрополитен хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар 55, 130-сонли автобус йўналишлари хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ (0)