Сирдарёда иккита газ қуйиш шохобчаси электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали ҳамда ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирларида Сардоба туманидаги “SS” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди.
Шунингдек, тумандаги яна бир — “GMS” МЧЖ қарашли АГТКШ назоратдан ўтказилганда тармоққа ноқонуний уланиб, электр энергияси истеъмол қилаётгани аниқланган. Мутахассисларнинг қайта ҳисоб-китобларига кўра, ушбу истеъмолчилар томонидан давлатга 6 миллиард 669 миллион сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳар иккала ҳолат бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳ (0)