Panorama Airways Тошкент —Мадина—Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, 9 ноябрдаги 5П-361/362 ва 5П-363/364 рейслари бекор қилинди. Айни дамда авиакомпаниянинг 5П-363 рейсини амалга ошираётган самолёти техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди.
Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилган, бироқ эрталабдан у авиакомпания томонидан расман бекор қилинган.
Ушбу рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат кутганидан сўнг Panorama Airways вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)