• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг устувор соҳа ва тармоқларини белгилаб берувчи ҳужжатнинг 7 та асосий йўналишларини санаб ўтди

    Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммитида нутқ сўзлаб, ташкилотнинг келажакдаги устувор соҳа ва тармоқларини белгилаб берувчи ҳужжатнинг асосий йўналишларини санаб ўтди.

    Фото:  “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзаро савдони рағбатлантириш

    Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичи 85 миллиард долларни ташкил этди. Бу ташкилотга аъзо давлатлар умумий ташқи савдосининг атиги 8 фоизини ташкил қилади. 

    “Афсуски, имтиёзли савдо битимини тузиш бўйича кўп йиллик уринишлар кутилган самарани бермаяпти. Тўсиқсиз савдони шакллантириш йўлида ҳали-ҳамон кўплаб чеклов ва муаммолар сақланиб қолмоқда.

    Бу ҳолатларни очиқ тан олишимиз ва уларни ижобий томонга ўзгартириш учун вазиятга янгича қараш билан ёндашиш керак. Шу муносабат билан экспертларимиз томонидан ишлаб чиқилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақираман”, — деди президент.

    Давлат раҳбарининг қайд этишича, ушбу ҳужжатда товар ва хизматлар савдосини енгиллаштириш, техник ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, божхона, фитосанитария ва ветеринария тартиб-қоидаларини рақамлаштириш, электрон савдони ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу чора-тадбирлар орқали 2035 йилга бориб ўзаро савдо ҳажмларини камида икки баробар кўпайтириш мумкин.

    Фото:  “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш

    Президент аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини қайд этди.

    “Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур.

    Келгусида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Трансафғон мултимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келади”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбарти Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида “Ўзбекистон—Туркманистон—Эрон—Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақирди.

    Шавкат Мирзиёев Тошкентда ИҲТнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, индустриал хабларни шакллантириш

    Президент ўзаро инвестисиялар оқимини кўпайтириш, уларни ҳимоя қилиш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича қўшма ҳаракатлар дастури ишлаб чиқиб, ташкилот котибиятига тақдим этилганини маълум қилди. Мазкур ҳужжатда кимё, энергетика, геология, тўқимачилик, чарм-пойабзал , озиқ-овқат, фармасевтика ва қурилиш соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсад қилиб қўйилган.

    “Бу эзгу йўлда ташкилотнинг Савдо ва тараққиёт банки билан шериклик алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз”, — деди президент.

    Шунингдек, ташкилот доирасида ҳудудлараро саноат кўргазмасини ташкил этиш ва унинг дастлабки тадбирини 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.

    Фото:  “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото:  “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото:  “Дарё” / Мадина Нурман

    Энергетика хавфсизлигини кафолатли таъминлаш

    Шавкат Мирзиёев миллий энергетика стратегияларини уйғунлаштириш, минтақалараро энергия ресурсларини узатиш тармоқларини ривожлантириш, “яшил” энергетика технологияларини кенг жорий этишнинг аҳамияти ошаётганини айтди. Ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишларни тизимли асосда олиб бориш учун ташкилот доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф этди.

    Иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича алоқаларни жадаллаштириш

    Президент ҳозирги вақтда давлатлар бу ўткир муаммоларнинг оғир оқибатларига дуч келаётганини,  музликларнинг эриши, сув ресурслари тақчиллиги, чўлланиш, чанг бўронлари, тупроқ емирилиши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши каби жараёнлар қаттиқ хавотир уйғотаётганини қайд этди.

    “Тузилмамиз доирасида Экология масалалари бўйича юқори даражали платформа яратиш бўйича ғоямизни қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур изҳор этаман. Унинг биринчи анжуманини 2024 йили Самарқанд иқлим форуми доирасида ташкил этишга тайёрмиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Шунингдек, келгуси ҳафтада Ўзбекистонда БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенция си бажарилишини кўриб чиқиш бўйича қўмита йиғилишида ташкилотга аъзо давлат вакилларини фаол иштирок этишга чорлади. Ҳозирда жиддий муаммога айланиб бораётган қум-чанг бўронларига қарши курашиш мақсадида Самарқанд декларациясини қўллаб-қувватлашга чақирди.

    Туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш

    Президент трансчегаравий йўналишлар тобора оммалашаётганини ҳисобга олиб, қўшма туристик маршрутларни жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” сайёҳлик бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтиришни таклиф этди. Ташкилот котибияти ҳузурида аъзо мамлакатларнинг туризм маъмуриятлари ва етакчи экспертлардан иборат алоҳида Туризм бўйича маслаҳат қўмитасини ташкил этишни таклиф қилди. Президент унинг илк учрашувини 2024 йилда ташкилотнинг туризм пойтахти деб эълон қилинган Шаҳрисабзда ўтказишга тайёрлигини айтди.

    Фото:  “Дарё” / Мадина Нурман

    Маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш орқали дўст халқларни янада яқинлаштириш

    “Ҳар йили мамлакатларимизда навбат билан Маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновасион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш алоқаларимиз ривожига кучли туртки бағишлайди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Президент ўз нуқти якунида ушбу тарихий саммит ва унинг натижалари ташкилотни самарали ва таъсирчан тузилмага айлантиришга, кўпқиррали шерикликни янги марраларга олиб чиқишига ишонишини алоҳида таъкидлади.

    09.11.2023, 13:14   Изоҳ (0)   4735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қўшиқни бузишга унинг ҳаққи йўқ эди”. Ўлмас Оллоберганов “Кутаман” қўшиғини ижро этган ҳаваскор ҳақида кескин фикр билдирди (видео)

    09.11.2023, 11:20

    Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

    09.11.2023, 11:52

    OpenAI компанияси Ўзбекистон учун ChatGPT’дан фойдаланишга рухсат берди

    09.11.2023, 12:15

    “Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз” — Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Исроил—...

    09.11.2023, 12:57

    “ИҲТ давлатлари биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши, хавф-хатарларга қарши самарали ечимлар топиши муҳимдир” — Шавкат Мирзиёев

    09.11.2023, 12:36

    “Ўзбекистоннинг ИҲТ ташкилотидаги ўрни ва роли аъзо давлатлар томонидан юксак эътироф этилмоқда” — Хусрав Нозири

    09.11.2023, 12:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.