• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистоннинг ИҲТ ташкилотидаги ўрни ва роли аъзо давлатлар томонидан юксак эътироф этилмоқда” — Хусрав Нозири

    Кеча 8 ноябрь куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасидаги тадбирлар бошланди. Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари бирин-кетин Ўзбекистонга ташриф буюрди. ИҲТ бош котиби Хусрав Нозири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди. Мазкур учрашув ҳақида Хусрав Нозири қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

    “Ташкилотимиз котибияти жойлашган Теҳрондан Тошкентга келиб, Ўзбекистон президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлдим. Учрашув Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг навбатдаги, 16-саммити арафасида бўлиб ўтди.

    Мазкур саммит илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётгани туфайли ҳам учрашувимиз тарихий аҳамият касб этди. Шу муносабат билан мен муҳтарам Шавкат Мирзиёевни 16-саммит Тошкентда ўтказилаётгани билан самимий табрикладим. Учрашув давомида мен президентга саммитга тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳисобот бердим. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан ҳам самарали фикр алмашдик.

    Фото: Дарё

    Савдо, сармоя, транспорт, коммуникация, энергетика, фойдали қазилмалар ва атроф-муҳит, туризм, барқарор ривожланиш, инсон ресурслари, парламент ва ҳуқуқий ҳамкорлик, шунингдек, Афғонистон бўйича махсус дастуримиз доирасидаги ҳамкорлигимиз устувор йўналишлардир. Шунингдек, ташкилотимиз фаолиятида мамлакатингизнинг роли тобора ортиб бораётгани учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирдим. Ўзбекистон охирги икки йил ичида кўп нарсаларни таклиф қилди ва кўплаб янги ташаббуслар билан чиқди, бу ташаббуслар бизнинг ташкилотимизда кенг қўллаб-қувватланди. Уларнинг бир қисми ҳозирда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон президентининг таклифига биноан ташкилотимиз доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги платформа ташкил этиш бўйича тегишли қарор қабул қилинганини маълум қилдим. Биз ҳозир ушбу янги тузилманинг биринчи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз.

    Шунингдек, Ўзбекистон ташкилотимиз фаолиятида илк бор ҳар бир саммит учун алоҳида мавзу белгилаш масаласини илгари сурди. Эсингизда бўлса, 2002 йилда мен раисликни ўз зиммамга олганимда, Ўзбекистон биринчи марта минтақамизда алоқаларни мустаҳкамлаш мавзусини кун тартибига олиб чиқишни таклиф қилганди.

    Ўзбекистондан кейин навбат Озарбайжон раислигига етиб келди, у ҳам Ўзбекистон мисолида мавзу таклиф қилди. Мавзу яшил иқтисодиётга ўтиш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш эди. Келаси йилнинг январидан эса раислик Эронга ўтади.

    Эрон ҳам ўз мавзусини таклиф қилди.Яъни, Ўзбекистон президенти томонидан Ашхободда бўлиб ўтган аввалги 15-саммитда билдирилган ташаббус аллақачон кўз ўнгимизда анъанага айланиб бормоқда. Бу жуда яхши ва фойдали анъана.

    Биз транспорт ва коммуникация масалаларига ҳам катта эътибор қаратдик, чунки бу фаолиятимизнинг муҳим йўналиши. Биз бу борада турли лойиҳалар, транспорт ва транзит лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз. Минтақамизнинг шарқи ва ғарбини, шимол ва жанубни боғловчи йўлаклар шулар жумласидандир.

    Шунингдек, ташкилот ҳудудидан Хитой ва Европа ўртасидаги савдо учун фойдаланиш мумкин. Бу масалаларнинг барчаси муҳокама қилинди ва Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли транспорт-коммуникация соҳасидаги бу лойиҳаларнинг барчасини амалга оширишда, албатта, жуда муҳим ўрин тутади.

    Биз энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигимиз масалаларини ҳам муҳокама қилдик. Ҳозирда иккита асосий лойиҳамиз бор. Бу Боку шаҳрида ташкилотга аъзо мамлакатларнинг барқарор ва тоза энергияга ўтишига ҳисса қўшадиган Тоза энергия марказининг яратилишидир. Шунингдек, минтақавий энергия бозорини яратиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Туризм ҳамкорлигимизнинг яна бир устувор йўналишидир. Шу муносабат билан мен Ўзбекистон президентини Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТнинг туризм пойтахти этиб танлангани билан табрикладим.

    Умид қиламизки, жорий йил доирасида шаҳарда нафақат Ўзбекистонда, балки ташкилотимизнинг бутун минтақасида туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қиладиган тегишли туризм тадбирлари ўтказилади. Биз томонларни қизиқтирган бошқа халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилдик ва фикр алмашдик. Саммитни муваффақиятли ўтказишга келишиб олдик. Саммитда барча давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. Бу жуда яхши кўрсаткич ва Ўзбекистоннинг ташкилотимиздаги ўрни ва роли аъзо давлатлар томонидан юксак эътироф этилганидан далолатдир”, — деди Хусрав Нозири.

    09.11.2023, 12:32   Изоҳ (0)   4877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди

    09.11.2023, 10:18

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди

    09.11.2023, 10:59

    Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг устувор соҳа ва тармоқларини белгилаб берувчи ҳужжатнинг 7 та асосий йўналишларини санаб ўтди

    09.11.2023, 13:14

    Тошкентдан Мадинага учиши керак бўлган бир нечта рейслар вақтинча бекор қилинди

    09.11.2023, 11:15

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини муҳокама қилди

    09.11.2023, 10:31

    Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам Тошкентга келди

    09.11.2023, 09:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.