Бобур кўчаси ва Тошкент халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, синов давомида 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилган.
“Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация давридаги юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканини исботлади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, август ўрталарида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яқинида йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушганди. Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, уч нафар мансабдор гумонланувчи сифатида ушланган.
Изоҳ (0)