Ўзбекистон ҳудудида 6 ноябрь куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила маҳаллий вақт билан 06 ноябрь куни соат 19:49 да содир бўлди. Эпицентр: Бухоро вилояти, Қоракўл тумани. Зилзила координаталари: 40,27 градус шимолий кенглик; 62,92 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 542 км жануби-ғарбда.
Бугун, 6 ноябрь куни соат 03:57 да ҳам Бухоро вилоятида зилзила содир бўлганди.
Изоҳ (0)