Футбол бўйича Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган ўйинда “Ювентус” 5 ноябрь, якшанба куни “Фиорентина” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида туринликлар футболчиси Фабио Миретти ҳисобни очди. Ушбу гол ўйин якунигача ягоналигини сақлаб қолди ва “Ювентус”га ғалаба олиб келди.
“Ювентус” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 26 тага етказди ва 2-ўринда бормоқда.
А Серия
11-тур баҳси
5 ноябрь, якшанба
“Фиорентина” – “Ювентус” 0:1
Гол: 0:1 – 10 Миретти.
“Фиорентина”: Терраччано, Паризи, Мартинес, Ранери (Мина, 89), Бираги, Барак (Бонавентура, 59), Мандрагора, Артур (Иконе, 78), Гонсалес, Куаме (Соттил, 78), Бельтран (Нзола, 46).
“Ювентус”: Шенсни, Ругани, Бремер, Гатти, Маккенни, Костич, Рабьо, Локателли, Миретти (Камбязо, 61), Кьеза (Милик, 68), Кин (Влаҳович, 68).
Огоҳлантиришлар: Рабьо (43), Кин (48), Гатти (58), Ранери (83).
Изоҳ (0)