UFC жангчилари Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра январь ойида октагонга кўтарилиши мумкин.
Бу ҳақида журналист Ariel Ҳелвани маълум қилди. Унинг хабарига кўра, ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.
Махачев ва Оливейра UFC 297 турнирида жанг қилиши мумкин. Аввалроқ Торонтода бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий жанги Алекс Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечиши маълум қилинганди. Бироқ уларнинг жанги февралга кўчирилади.
Бразилиялик жангчи UFC 294 да Ислом Махачевнинг рақиби бўлиши керак эди. Бироқ, Оливейранинг жароҳати туфайли унинг ўрнини Александр Волкановски эгаллади.
Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги биринчи жангда Ислом иккинчи раундда муддатидан аввал ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)