АҚШ Савдо вазирлиги Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Mvizion компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси сайтида маълум қилинган.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, компания 2022 йил июнь ойида рўйхатга олинган. Ушбу компаниянинг устав капитали 1 миллион долларни ташкил этади.
Қайд этилишича, Mvizion электрон ва телекоммуникация ускуналарини улгуржи етказиб беради.
Америка департаменти, шунингдек, “Почта Банк”, Бутунроссия минтақавий тараққиёт банки (РРДБ), Россия стандарт банки ва бошқа Россия ташкилотларини қора рўйхатга киритган. Маълум қилинишича, жами 30 дан ортиқ жисмоний ва 200 дан ортиқ юридик шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилган.
Аввалроқ Франкфурт Майн суди Германия Бош прокуратураси томонидан миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан тергов доирасида олиб қўйилган ҳужжатлар ва мол-мулкнинг мусодара қилинишини ноқонуний деб топди ва уларни қонуний эгаларига қайтаришни буюрганди.
Изоҳ (0)