Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти чекланган эвакуация учун очилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Учинчи давлат фуқаролари ушбу назорат пункти орқали секторни тарк этиши мумкин. Миср Рафаҳ орқали 90 га яқин яраланган фаластинлик ва 450 га яқин хорижликни ўтказиш ниятида. Миср томонида тез ёрдам машиналари секторга киришни бошлаган.
Тhе Wall Street Journal манбасига таяниб, Миср Ғазо секторидан 400 нафаргача хорижлик фуқароларни қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Исми ошкор этилмаган Миср расмийсига кўра, АҚШ ва Исроил билан хорижликлар ва оғир яраланган фаластинликларга секторни тарк этиш имконини берувчи келишувга эришилди.
Ғазо сектори чегара полицияси 1 ноябрь куни эрталаб ҲАМАС Австрия, Австралия, Болгария, Индонезия, Иордания, Финляндия, Чехия ва Япония фуқароларига Ғазо секторини тарк этишига рухсат беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)