• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Тошкент
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Туғилиш жараёни ноодатийлиги билан фильм учун сценарий бўла оладиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото) 

    Бу мавзу кўпчилик учун бир оз ғалати туюлиши мумкин. Аммо ижодкорлар ҳаётларининг бошланиши билан боғлиқ воқеаларни қувонч билан эслашади.

    Болтавой Тошматов: “Киндигим болтада чопилган экан”

    Фото: Скрин

    — 1960 йилга қадар кўпчилик аёллар уйда фарзандларини дунёга келтиришар, ҳар бир маҳалланинг ўз дояси бўларди. Яширмайман, мен ҳам уйда туғилганман. Дадам раҳматли исмимнинг маъносини айтганида роса кулгандим. Доя аёл қайчи олиб кириш эсидан чиқиб, “Нўмонжон киндик кесишга қайчи бериб юборинг”, деган экан. Дадам ҳам бошқа эркаклар сингари уйда нима қаерда турганини билмасалар керак, шошилганда ҳовлида турган болтани олиб, сувдаги челакка солиб, чопонларига артиб, узатган экан. Хуллас, киндигим болтада кесилганидан кейин доя аёлнинг тавсияси билан Болтавой исмини танлашган экан. Ҳўп ғаройиб замонлар эди, одамлар инфекция нималигини билишмасди.

    Исмимни ўзгартиришни кўп таклиф қилишган. Аммо кимлардандир уялиб ота-онам қўйган исмдан воз кечишни истмаганман. Менимча, санъатда томошабинларнинг ёдида қолишимга ҳам шу исмим сабаб. Ноодатий исм барибир одамларнинг эътиборини тортади.

    Саида Раметова: “Азизбекни лифтда дунёга келтирганман”

    Фото: Instagram

    — Ўғлим Азизбек лифтда дунёга келган. Ўшанда Чорсудаги янги уйга кўчган эдик. Жумадулла Раметов ишда, қайнонам раҳматли Туркистонда эдилар. Уй ишларини қилаётганимда аҳволимда ўзгариш сезиб, дарров Жумадулла акага телефон қилдим. Шифохонага олиб борсалар “Ҳали туғуруққача 10-15 кун бор” дейишди, уйга қайтдик. Уйда яна мазам бўлмай, “Жумадулла ака, тез келинг”, дедим. Доямиз корейс аёл “Тез учинчи қаватга олиб чиқинг”, деди. Учинчи қаватга чиқаётганимда лифтда кўзим ёриган. Азизга ҳар доим “Сен лифтда туғилгансан”, дейман, — дейди актриса Саида Раметова.

    Теша Мўминов: “Отамнинг олти фарзанди нобуд бўлиб, кейин мен туғилганман”

    Фото: Instagram / @teshamominov_official

    — Иккинчи жаҳон уруши йилларида бобомнинг уйи мусодара бўлиб, отам раҳматли уйсиз қолган экан. Ижара уйда яшаб, фарзандли бўлган. Аммо кетма-кет туғилган олти фарзанди ҳам яшамай, нобуд бўлаверган. Ўшанда маҳалланинг нуроний отахонлари “Еттинчи туғилган фарзандингнинг киндигини тешада чопиб, шу исм билан номлагин. Боши тошдан бўлиб, яшаб кецин”, дейишган экан. Шундан кейин уйимизга келган доя аёл киндигимни  тешада чопган экан, — дейди Теша Мўминов.

    Шукурулло Исроилов: “Онам бечора туғилганимдан қувониб кетган”

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Устозим Мирзабек Холмедов туғилишим билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни ҳажвия кўринишида айтиб берган. Балки мухлислар бунга эътибор беришмагандир. Аммо ҳақиқатан ҳам дунёга келишим қизиқ кечган. Ўша пайтдаёқ доялар йирик одам бўлишимни тахмин қилишган бўлса керак. Онамни кўп қийнаганман, онам бир неча кун тўлғоқ дардини бошдан кечирган экан. Ҳолдан тойиб, кўзлари қизариб кетган экан. Туғилишим билан “Шукр, шукр қутулдим”, деган экан. Шунда доялардан бири “Болангиз исми билан туғилди, Шукурулло деб қўйинг”, деган экан, — дейди қизиқчи Шукурулло Исроилов.

    Йўлчи Ортиқов: “Ўғлим ҳам мен каби йўлда туғилган”

    Фото: “Дарё”

    — “Ростдан ҳам йўлда туғилганмисиз?” деган саволни кўп беришади. Тўғри, йўлда туғилганман, аммо бу шунчаки тасодиф сабаб бўлган деёлмайман. Ўғлим ҳам худди шундай йўлда туғилди, аммо унга Йўлчи деб исм қўйгим келмади, — дейди актёр Йўлчи Ортиқов.

    31.10.2023, 16:47   Изоҳ (0)   26265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик хонанда Тейлор Свифт миллиардерга айланди

    31.10.2023, 11:51

    “Озодани севаман” қўшиғи ортидан муаммоларга дучор бўлган ва кетма-кет яқинларидан жудо бўлган хонанда Равшан Комилов 59 ёшда (фото, видео)

    30.10.2023, 17:43

    Мадонна мусиқа тарихида қўшиқлари энг кўп сотилган хонанда сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    30.10.2023, 15:59

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси кунлик харажатларига 200 минг доллардан ортиқ пул сарфлаши ҳақида сўзлаб берди (фото)

    30.10.2023, 13:03

    Вайнер Холиқжон уйланди. Бухорода ўтказилган тўй гала-концертга айланиб кетди (видео)

    29.10.2023, 23:12

    Instagram: Хонзода Дўстова тўйидан репортаж, Достон Убайдуллаев фарзандли бўлди, “Браво” кулги жамоаси аъзоси уйланди 

    29.10.2023, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.