Давлат статистика агентлиги Ўзбекистонда қайси жинс вакиллари кўпроқлиги ҳақида маълумот эълон қилди.
Унга кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этди:
- 18 176 873 нафари аёллар;
- 18 422 891 нафари эркаклар.
Доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўп бўлди.
Агентлик маълумотларида келтирилишича, республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.
Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган. Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.
Изоҳ (0)