• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон ва “катта шайтон”: АҚШ президенти Картерга панд берган Вашингтон ва Ҳоманаийнинг махфий битими

    АҚШни “катта шайтон” дея атаган Эрон Ислом Республикасининг бўлажак асосчиси Оятуллоҳ Ҳоманаий 1979 йил 27 январь куни Вашингтонга махфий нома юборади. Бу вақтда Эрон тартибсизликлар домида эди. Намойчилар кўчаларда ҳарбийлар билан урушар, дўконлар ёпилган, ижтимоий хизматлар эса ишламасди. Иш ташлашлар Ғарб манфаатлари учун фойдали бўлган нефть қазиб чиқаришни дарҳол тўхтатиб қўйганди.

    Ўша вақтда Париж яқинида яшаган Эрон шоҳининг ғазабига дучор бўлган инқилоб етакчиси АҚШ президенти Жимми Картер маъмуриятига битим таклиф этади: “эронлик ҳарбий етакчилар сизнинг айтганингизни қилади, Эрон халқи эса менинг ортимдан боради”.

    Оятуллоҳ Ҳоманаий
    Фото: AP Photo

    Ҳоманаий америкаликлар агарда президент Картер ўз таъсир доирасини эронлик ҳарбийларга ўтказа олса, унинг ўзи халқни тинчитишга қурби етишини тушунтиради. Барқарорлик қайта тикланади, Америка манфаатлари ва Эрон фуқаролари ҳимояга эга бўлади.

    Эронлик Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний BBC нинг АҚШ ва Ҳоманаий ўртасидаги махфий алоқаларни ёлғон деб атаган. Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати томонидан махфийликдан чиқарилган ҳужжатлар сохта.

    “Бортида 300 йўловчи бўлган фуқаролик самолётини уриб туширган Америка ҳужжатларни сохталаштириш борасида ўйланиб ўтирадими?”, — деган Ҳоманаий 1988 йилда АҚШ ҳарбий кемаси Ivan Air авиакомпанияси лайнерини уриб туширганини эслаб.

    Паҳлавийлар ҳукмронлигининг якуни

    Мамлакатни бошқариб келган авторитар етакчи Муҳаммад Ризо Паҳлавий охир-оқибат президент Картернинг босими остида хорижга чиқиб кетади. Мамлакатни бошқаришга эса халқ орасида у қадар машҳур бўлмаган бош вазир ва ҳарбийларни қолдиради. Бу вақтда Эрон армияси таркиби 400 минг кишидан иборат бўлиб, Америка қуролланиши ва АҚШ маслаҳатчиларига буткул боғланиб қолган эди.

    Ҳоманаий асабий ҳарбийлардан ташвишда эди: шоҳларга мос қарашларга эга уларнинг қўмондонлиги кучли инқилобчини ёмон кўрарди. Ҳарбийларнинг Теҳронга махфий миссия билан юборилган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Роберт Хайзер билан ҳар кунлик учрашуви эса бунданда хавотирли эди.

    Оятуллоҳ 15 йиллик қувғиндан кейин мамлакатга қайтишни ва Паҳлавийнинг “таътили” тугамаслигини хоҳларди. Айнан шу боисдан у Вашингтонга шахсан мурожаат йўллайди. Ўз мактубида у Оқ уйдан стратегик шерикни йўқотиб қўйишдан хавотирга тушмасликни сўрайди. Ҳоманаий Вашингтонни мамлакат Американинг дўстлигича қолишига ишонтиради.

    “Америкаликлар билан ҳеч қанақа алоҳида душманлигимиз йўқлигини кўрасиз”, — дея ваъда беради Ҳоманаий. У Америка ҳукуматини Ислом Республикаси “бутун инсоният учун тинчлик ва хотиржамликни таъминлайдиган гуманистик давлат” бўлишига ишонтиради.

    Ҳоманаийнинг мактуби — Бу АҚШ ҳукумати томонидан 2016 йилда ошкор қилинган ҳужжатларининг бир қисмидир: дипломатик мактублар, йиғилишлар ҳисоботи ва Вашингтоннинг Ҳоманаий билан махфий ҳисобланган алоқалари ҳақида сўзловчи сиёсий мавзулар қайдномаси. У Қўшма Штатларни қандай қилиб ўзига ишонтирган ҳолда Эронга қайтишга муваффақ бўлгани ҳозиргача номаълум қолмоқда.

    Оятуллоҳнинг мазкур мактуби аслида Францияда администрация бошлиғи ва Оқ уй вакиллари ўртасида икки ҳафта давом этган музокараларнинг якуни эди. Мутлақо сир тутилган ушбу музокаралар Ҳоманаийнинг Эронга хавфсиз қайтишини ва ҳукумат тепасига чиқишини таъминлаб беради. Натижада Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескин муносабатлар ўнлаб йилларга чўзилди.

    Эрон томонининг расмий тарихига кўра, Ҳоманаий Қўшма Штатларга қарши чиққан ва шоҳ Паҳлавийни ҳокимият тепасида ушлаб қолишга уринган “катта шайтон” устидан ғалабага эришган. Аммо Вашингтонда махфийликдан чиқарилган ҳужжатлар Ҳоманаий АҚШ билан анча яқин муносабатда бўлганини кўрсатади.

    АҚШ президенти Жимми Картер
    Фото: Getty Images

    Президент Жимми Картер администрациясининг собиқ вакиллари ҳозирга қадар аниқ чора-тадбирлар борасида ичкаридаги турли фикрларга қарамай, Вашингтон шоҳ Паҳлавий ва унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлаганини айтади. Аммо ҳужжатлардан кўриниб турибдики, АҚШнинг парда ортидаги сиёсати бир томонлама бўлмаган. Паҳлавий Теҳрондан чиқиб кетганидан икки кун ўтиб, АҚШ Ҳоманаий вакилига Эрон конституциясининг ўзгариши ва монархиянинг бекор қилинишига қарши эмаслигини билдиради.

    Америкаликлар Ҳоманаийга муҳим маълумотни етказади: “Эроннинг ҳарбий етакчилари мамлакатнинг сиёсий келажагига ўзгарувчан ёндашади”.

    Президент Кеннетига мактуб

    Ҳоманаий Вашингтон билан тўғридан тўғри бир маротаба мулоқотга киришмаган. 1963 йилда оятуллоҳ шоҳ Паҳлавийнинг танқидчиси сифатида энди-энди машҳурликка эришаётган эди. Шу йилнинг июнида у ўз нутқида Паҳлавий АҚШ президенти Жон Кеннеди администрацияси босими остида аёлларга сайлаш ҳуқуқини бергани ва “Оқ инқилоб”ни эълон қилганини қоралайди.

    Ўшанда Ҳоманаий ҳибсга олинади. Можаро уч кун давом этган кўча тартибсизликларини юзага келтиради ва якунда ҳарбийлар томонидан бостирилади.

    МРБ томонидан махфийликдан чиқарилган ҳужжатга кўра эса Теҳронда уй қамоғида бўлган Ҳоманаий 1963 йил ноябрда Америка администрациясига президент Кеннедини қўллаб-қувватлаган сўзлар битилган мактубга йўллаган.

    Ҳоманаий Францияда
    Фото: AP Photo

    Бу ҳарбийлар норозиликларни ташкиллаштиришга айбланган икки кишини отиб ташлаганидан бир неча кун ўтиб ва Теҳронга СССР Олий Кенгаши президиуми раиси Леонид Брежнев ташриф буюриши олдидан содир бўлганди. Ушбу ташриф Эроннинг Совет Иттифоқи билан яқинлашаётганини билдиргани боис Америка администрациясини ташвишга соларди.

     “Ҳоманаий Американинг Эрондаги манфаатларига қарши бўрмаслигини тушундирди”, — дейилади МРБнинг 1980 йилги ҳисоботида. Бундан ташқари, Американинг минтақада бўлиши совет ва британларнинг таъсирига қарши туриш учун ҳам оятуллоҳга керак эди.

    Ҳоманаийнинг ёзган мактубнинг тўлиқ матни махфийлигича қолмоқда. Президент Кеннеди уни кўришга улгурманми ёки йўқ, бу ҳам номаълум, чунки орадан икки ҳафта ўтиб у Техасда отиб ўлдирилади.

    Президент Кеннедининг ўлдирилиши
    Фото: Wikimedia Commons

    Фуқаролик уруши ёқасида

    Орадан 15 йил ўтгач Ҳоманаий Парижда эди. Бу вақтга келиб у Эрон монархиясини ағдаришга тайёр ҳаракат етакчисига айланганди. Бироқ бошланган ишни якунлаш учун Қўшма Штатларнинг ёрдами талаб этиларди.

    1979 йил январда устунлик Ҳоманаийда бўлсада, у сўнгги дақиқаларда АҚШ аралашуви сабаб 1953 йилги тўнтариш такрорланиши мумкинлигидан қўрқади, ўша вақтда МРБ Паҳлавийга ҳокимият тепасига келиши учун ёрдам берган эди.

    Январь охирига келиб вазият ўта кескинлашади, мамлакатнинг янги бош вазири Шапур Бахтиёр қўшинлар ва танкларни Ҳоманаийнинг Эронга қайтишига йўл қўймаслик учун аэропортга юборади. Эрон фуқаролик уруши ёқасига келиб қолганди. Imperiya гвардиясининг элита қисмлари ўз шоҳи учун охирига қадар жанг қилишга тайёр эди. Оятуллоҳнинг издошлари ҳам қуролли курашдан қочиб бўлмаслигини биларди.

     Оқ уй Эронда юзага келадиган фуқаролик урушидан қаттиқ ташвишда эди. Ўртага у ер бўлиб турган минглаб америкалик ҳарбий маслаҳатчилар ҳаёти, шунингдек, замонавий қуроллар, жумладан, Ф-14 қирувчилари тикилганди. Ушбу фонда АҚШни Паҳлавийнинг ағдарилиши ва Ҳоманаийнинг келиши унчалик қизиқтирмасди. Шунга қарамай, президент Картер Ҳоманаий ва ҳарбийлар ўртасида битим имзолаш таклифи берилганини рад этган.

    АҚШ президенти Жимми Картер Эрон шоҳи Паҳлавий билан инқилобдан олдин
    Фото: National Archives

    1978 йил 9 ноябрь куни АҚШнинг Эрондаги элчиси Уилям Салливан шоҳ Паҳлавий ағдарилаётгани ҳақида огоҳлантиради. Элчининг таъкидлашича, Вашингтон Паҳлавий ва ҳарбий қўмондонликни Эрондан олиб чиқиб кетишга ёрдам бериши керак. Салливаннинг таклифи Картер билан муносабатларига путур етказади.

    Аммо январь бошларига бориб президент шоҳ Паҳлавийни мамлакатда олиб чиқиш мухолифатни тинчлантириш учун зарур деган хулосага келади. 3 январь куни Эронда бошланаётган ҳарбий тўнтариш фонида президент Картер ўзнинг етакчи маслаҳатчиларини тўплайди. Қисқа муҳокамадан кейин улар Паҳлавийни Калифорнияда дам олишга чақириш баҳонасида мамлакатни тарк этишга кўндиради.

    Шу куни Картер АҚШ қўшинларининг Европадаги қўмондони ўринбосари Роберт Хайзерни Теҳронга жўнатади. Хайзер Паҳлавийнинг генералларига тинч ўтириши лозимлиги ва бош вазир Бахтиёрга қарши ҳарбий тўнтариш уюштирмасликларини айтиши керак эди.

    Бахтиёр қийин вазиятга қолади, чунки уни “шоҳнинг агенти” деб аташар ва мухолифатда қўллаб-қувватовга эга эмасди. АҚШ элчиси Салливан Бахтиёрни жасурлиги учун мақтайди, аммо ортидан Вашинготдан бу одам сиёсий ўйинда “Дон Кихот”лигини айтади. Элчининг фикрича, Бахтиёр Вашингтоннинг йўриғига юрадиган эмасди.

    Картер ва Салливан
    Фото: National Archives

    Бу вақтда Ҳоманаий Вашингтонга сигнал юборишни давом этарди. “Нефть борасида қўрқув бўлиши керак эмас. Уни Қўшма Штатларга сотмаслигимиз ҳақидаги гаплар ёлғон”, — деган эди Ҳоманаий 5 январь куни Францияга келган Оқ уй вакилига.

    Махфий учрашувлар

    15 январь тушда АҚШнинг Париждаги элчихонасини сиёсий маслаҳатчиси Уоррен Симмерман шаҳар четида Ҳоманаий яшаган Нофл-ле-Шато шаҳарчасига келади. “Стол олдида ўтирган инсондан бошқа ҳеч нарсаси йўқ катта хонага кирдим. Бу Язди эди”, — дея эслайди кейинчалик Симмерманн. Гап Ҳоманаий администрацияси раҳбари Иброҳим Язди ҳақида кетмоқда.

    Техасда яшаган Язди МРБнинг собиқ ходими Ричард Коттем орқали Вашингтондаги амалдорлар билан алоқа ўрнатган эди. Ҳоманаий билан тўғридан тўғри муносабатларнинг овоза бўлиши нозик масала экани барчага аён. Агарда бу барчага маълум бўлса, АҚШ сиёсатига хиёнат ҳисобланар ва бутун дунё Вашингтон эски дўсти шоҳ Паҳлавийдан воз кечаётгани тушуниб етарди.

    Муҳаммад Ризо Паҳлавий
    Фото: Wikipedia

    17 январь куни президент Картер ўз кундалигига Ҳоманаийни Эронга киритмаслик учун ҳаракат қилганини ёзиб қолдирган. Аммо эртаси куни Картер администрацияси Ҳоманаийга ватанига қайтишини ташкиллаштиришга қарши эмаслигини билдиради.

    Картер администрацияси Ҳоманаий билан махфий музокараларни бошлайди. Уларнинг асосий мақсади оятуллоҳ ва ҳарбийлар ўртасидаги битим эди. Америкаликлар Ҳоманаийнинг асл мақсадини билиб олиш учун сал секинроқ ҳаракат қила бошлайди. Нима бўлган тақдирда ҳам улар ўзлари хоҳлаган натижага эриша олмайди.

    Ҳоманаий битимни эмас, мутлақ ғалабани истарди. Аммо Вашингтон билан тактик музокаралар унинг фойдасига хизмат қилар эди. Симмерман ва Язди учинчи марта учрашганида иккиси ҳам яхши янгиликларни айтади. Учрашув давомида Вашингтон Ҳоманаийни унинг кутилмаганда Эронга қайтиши ҳалокатга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради: эронлик ҳарбийлар конституция ҳимояси бўйича чора кўриши мумкин.

    Турли мақсадлар

    Ҳоманаий ҳам, Картер ҳам ҳарбийлар ҳамда мухолифат ўртасидаги қуролли тўқнашувдан қочишга интилганди. Картер Эрон Қуролли Кучлари яхлитлигини сақлаб қолишни истар, Ҳоманаий бўлса уни тугатишни хоҳларди. Ҳарбийлар унинг режими учун хавф туғдирарди.

    Вашингтон Ҳоманаийнинг бўлажак монархия ва ҳарбийларнинг кайфияти ҳақидаги саволларга жавоб бериб бўлган, гап эса энди оятуллоҳда қолганди. Картер администрацияси АҚШ манфаатлари инобатга олиниш-олинмаслигини билишни истарди: Америка инвестицияси, нефть экспорти, СССР билан ҳарбий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорлик.

    Фото: Wikimedia Commons

    “Биз ўз нефтимизни адолатли нарх таклиф қилган исталган томонга сотамиз”, — дея жавоб қайтаради Ҳоманаий. Бу Картер қўрққан Ислом Республикасининг асл портрети эди.

    “C режа”

    Вашингтон бу вақтда келиб Ҳоманаийнинг асосий талабгарлига рози бўлган, ҳарбий қўмондонликка ҳеч қандай чора кўрмаслик топшириғини беришга улгурганди. Генерал Хайзер Эрон қўмондонлигига Ҳоманаийнинг мамлакатга қайтиши ҳарбий тўнтаришни англатадиган “C режани” амалга ошириш учун етарли сабаб эмаслигини эълон қилади.

    29 январь куни бош вазир Бахтиёр мамлакат ичидаги кучли сиёсий босим остида оятуллоҳ Ҳоманаий Теҳронга учиб келаётган самолёт учун ҳаво йўлини очиб беришга мажбур бўлади. Бахтиёрда “Б режа” бор эди: “Ҳоманаий муллалар ичида йўқолиб кетиши лозим”.

    Ҳоманаий 1 февраль тонгида Теҳронга қўнади, аэропортда уни кутиб олиш учун минглаб тарафдорлари чиққанди. Бир неча кундан кейин у ўз бош вазирини эълон қилади. МРБнинг 1979 йил 5 февралдаги ҳисоботида келтирилишича, ҳарбийлар ҳукумат алмашишига у “қонуний ва босқичма-босқич” амалга оширилиши талаби билан қаршилик кўрсатмаган. Мазкур ҳисобот 2016 йилда махфийликдан чиқарилганди.

    Бу вақтга келиб армиянинг бирдамчилигига жиддий путур етиб бўлганди. Кўплаб кичик офицер ва аскарлар Ҳоманаий томонига ўтиб олади. Тез орада ҳарбий-ҳаво қўшинларида исён бошланади. Мухолифат қуролланиб, армия базалари ва полиция участкаларига ҳужум уюштиради.

    Ҳоманаийнинг Эронга қайтиши
    Фото: National Archives

    Ҳарбий қўмондонликлар кенг кўламли фуқаролик урушини бошлашга қатъият етишмайди. Улар Бахтиёрнинг ортида тўпланиб, фавқулодда йиғилиш ўтказади ва ўзларининг бетарафлигини эълон қилади. Шоҳнинг бош вазири бўлса ўз жонини қутқаиш мақсадида қочиб кетади.

    Ҳарбийларнинг барча ёнбосишлари Ҳоманаий учун етарли эмасди. 15 февраль куни олий қўмондонликнинг тўрт аъзоси собиқ ўқув биноси томида қатл этилади. Бу оммавий қирғиннинг бошланиши эди. Президент Картер Эрон масаласида муваффақиятсизликка учраган эди.

    Фото: AP Photo

    Орадан бир йил ўтмасдан Ҳоманаий АҚШнинг муваққат ишлар бўйича вакили ва ўнлаб америкалик фуқароларни асирда ушлаб турган ҳолда “АҚШ ҳеч нарсага қодир эмас”, дейди. У ғалабасига бир йил тўлганида эса “Эрон бутун дунёда Америка империализмига қарши курашиши”ни эълон қилади.

    29.10.2023, 10:02   Изоҳ (0)   26059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Премьерадаги жанжаллар, қариндоши билан никоҳ ва Коко Шанель дўстлиги. “Буюк рус мигранти” — бастакор Игор Стравинскийнинг тақдири

    04.10.2023, 20:20

    “Мудофаа ва армия энг муҳими”. Кичик бир амалдорнинг ўғли қандай қилиб Исроилга асос солгани ва унинг мустақиллиги учун курашгани ҳақида

    12.10.2023, 20:20

    “Америка орзуси”даги шаҳарлар яратувчиси — Билл Левитт: қарз эвазига олинган ерлар, миллионлаб доллар фойда ва даволанишга топилмаган пул

    19.10.2023, 21:10

    ҲАМАС Исроилдан ўғирлаб кетилганларни озод қилиш шартини айтди 

    29.10.2023, 09:02

    Маск Twitter’ни танишувлар сайтига айлантирмоқчи — ОАВ

    29.10.2023, 07:15

    ҲАМАС тунелларида 3-4 ойлик жанглар учун ёқилғи ва сув захираси бор — NYT

    29.10.2023, 06:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фаластинлик маҳбусларнинг яқинлари ҳаж зиёратига борди

    Дунё | 3 июн, 16:13

    “Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:09

    Қурбон ҳайитида Тошкентда жамоат транспорти соат 3 дан ишлайди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:04

    Чарли Чаплин, Марлон Брандо ва бошқа Голливуд юлдузларининг набиралари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 3 июн, 15:55

    Исроил Ямандан учирилган ракетани уриб туширди

    Дунё | 3 июн, 15:45

    Леди Гага Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Лайфстайл | 3 июн, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.