Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 28 октябрь куни Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги канали орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон—Хитой муносабатларини маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
“Хусусан, Ўзбекистон ва Хитойда турли маданий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, қадимий маданий мерос обидаларини асраб-авайлаш бўйича режалаштирилган қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини атрофлича муҳокама қилдик”, — деб ёзади Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёев сентябрь охирларида “Археологик ҳамкорлик – Бир макон, бир йўл” кўргазмасининг очилиши доирасида ҳам Ху Хепин учрашган эди. 3 октябрь куни эса Саида Мирзиёева Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори билан учрашганди. Ўшанда суҳбатимизнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлган.
Изоҳ (0)