“Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Ўзбекистон Фанлар академияси Санъацҳунослик институти сара тўпламларига мансуб 18 та ноёб экспонат тақдим этилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёев ўзининг Telegramъдаги канали орқали маълум қилди.
“Маданий меросимизни дунёнинг энг йирик музейларидан бири — бебаҳо тарихий осори-атиқалар сақланадиган Гугун музейида намойиш этиш учун имконият яратган ва бунда иштирок этган, ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага самимий миннатдорлик билдираман”, — деб ёзади Мирзиёева.
Шунингдек, Саида Мирзиёева ана шундай имконият ва ташаббуслар туфайли Ўзбекистон ўзининг бой ўтмишини дунё жамоатчилигига намоён эта олганидан хурсандлигини билдирган.
Бундан олдин Саида Мирзиёева Хитойда ХIX Осиё ўйинларига бағишланган “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси”да иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди. Куни кеча эса президент ёрдамчиси Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди.
Изоҳ (0)