Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюн билан учрашди.
Маълум қилинишича, учрашувда маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Дипломат Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббус ва қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга тайёрлигини билдирган.
“Бугун биз Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Юй Цзюн билан учрашдик. Суҳбат давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдик. Маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.
ХХР элчиси Хитой томони мамлакатимиздаги узоқ муддатли ислоҳотлар стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади. Дипломат Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббус ва қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга тайёрлигини билдирди”, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)