Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
.jpg)
Президент матбуот кортибининг хабар қилишича, 1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги АТR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент—Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.
Натижада, авиачипталар нархи икки баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса уч баробар кўпаяди.
Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
Изоҳ (0)