Жорий йилнинг 25–26 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғиз Республикаси) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси мазкур йиғилишларда иштирок этади.
Бишкек шаҳридаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
12 октябрь куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида Абдулла Арипов мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар ўтказганди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, туризм, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилганди.
Изоҳ (0)