Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, 23 октябрь куни соат 04:51 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайхонтоҳур” МФЙ, Зулфияхоним кўчаси 21-уйда жойлашган рестораннинг том қисми ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар тушган. 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:54 да етиб бориб, ёнғин соат 05:29 да ўчирилган.
Ёнғиндан рестораннинг 200 кв/м майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин келтирган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)