Тошкент вилояти чегара божхона постида портловчи моддани ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган юк машинаси тўхтатиб қолинди.
Вилоят вилояти божхона бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, “Яллама” чегара божхона постига кириб келган “DAF” юк машинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда унинг багажида йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1,85 кило порох моддаси борлиги аниқланган.
Экспертиза хулосасига биноан порох моддаси портловчи моддалар таркибига киради. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Изоҳ (0)