Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-турида “Интер” ва “Торино” 21 октябрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда миланликлар кетма-кет дарвозани ишғол қилди. Дастлаб, 59-дақиқада Маркус Тюрам гол урган бўлса, 67-дақиқада Лаутаро Мартинес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўйин сўнгида эса Чалҳанўғлу пенальтини аниқ амалга оширди. Шу тариқа “нераззури” ғалабани расмийлаштирди.
“Интер” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 22 тага етказди ва пешқадамликни қўлга олди.
А Серия
9-тур баҳси
21 октябрь, шанба
“Торино” – “Интер” 0:3
Голлар: 0:1 – 59 Тюрам, 0:2 – 67 Мартинес, 0:3 — 90+5 Чалҳанўғлу.
“Торино”: Милинкович-Савич, Белланова, Родригес, Схюрс (Сазонов, 51), Тамез, Лазаро (Илич, 86), Линетти (Войвода, 86), Влашич, Риччи, Сек (Гинейтис, 74), Пеллегри (Санабрия, 74).
“Интер”: Зоммер, Дармиан, де Врей, Ачерби, Павар (Думфрис, 57), Димарко (Карлос Аугусто, 57), Мхитарян, Чалҳанўғлу, Барелла (Фраттези, 57), Тюрам, Мартинес (Klassen, 82).
Огоҳлантиришлар: Барелла (49), Линетти (80).
Изоҳ (0)