АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга Украинага бир йилга 61,4 миллиард доллар, шунингдек, Исроил мудофаасини мустаҳкамлаш учун 14,3 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича сўров юборди, деб хабар берди Bloomberg.
Америка президенти, шунингдек, Конгрессдан инсонпарварлик саъй-ҳаракатлари, жумладан, Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 10 миллиард доллар ажратишни сўраган.
Бундан ташқари, Байден АҚШ—Мексика чегарасини ҳимоя қилиш учун 13,6 миллиард доллар ва миллий хавфсизликнинг бошқа устувор йўналишлари учун 7,4 миллиард доллар сўраган.
Умуман олганда, АҚШ президенти 106,7 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиялаштириш учун Конгресснинг розилигини олишни хоҳлаяпти.
Изоҳ (0)