Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг фикрича, Яқин Шарқдаги можаро авж олган бир пайтда АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини қисқартириш “фожиали хато” бўлади.
“Капитолийдаги баъзилар Исроилга кўпроқ ёрдам беришни истасак, Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини қайта кўриб чиқишимиз ёки камайтиришимиз кераклигини айтишмоқда. Бу фожиали хато бўлади”, — деб ёзди у Telegraph нашри учун ёзган мақоласида.
Собиқ бош вазирнинг сўзларига кўра, Исроилдаги кескинлашув “моҳиятан сўнгги ўн йил ичида Украинада олиб борилган кураш билан бир хил”. Жонсон Украина ва Исроилни “эркинлик учун янги курашнинг иккита жабҳаси” деб атади, унинг фикрича ҳа икки мамлакатда умумий қадриятлар учун кураш олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Британия ҳукуматининг собиқ раҳбари Қўшма Штатларни ҳар икки давлатни қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди, чунки Украина ҳам, Исроил ҳам “Ғарб ҳимоясига лойиқдир”, деди у.
Изоҳ (0)