• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда “Очиқ осмон” режими жорий этилади

    Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасининг конгресслар залида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди.

    Фото: Туризм қўмитаси ахборот хизмати

    Тадбирда 140 та давлатдан делегатлар, туризм вазирлари ва туризм маъмуриятлари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Йиғилишни UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

    Туризм жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган соҳасидир. COVID-19 нинг жиддий таъсирига қарамай, глобал туризм барқарорлигини исботлади ва тезда тикланди. 2022 йилда дунё бўйлаб қарийб 1 миллиард киши саёҳат қилди — бу пандемиядан олдинги даврга нисбатан 66 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон жорий йилда 7 миллионга яқин хорижий сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда, бу 2016 йилга нисбатан беш баравар кўп. Келгуси йилда эса 10 миллион сайёҳни жалб қилишни режалаштирганмиз.

    Ўзбекистонда туризм ривожи Шавкат Мирзиёев томонидан Бош ассамблеянинг 25-сессияси очилишида эълон қилинган туризм соҳасидаги ташаббуслар билан белгиланади. Улар орасида 2030 йилгача туризмни ривожлантириш стратегиясини тузиш, авиақатновлар, автомобиль ва темирйўл тармоқларини кенгайтириш, ҳар бир аэропортда “Очиқ осмон” режимини жорий этиш, глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш, сайёҳларни Ўзбекистонга янада кўпроқ жалб этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган “яшил” туризмни ривожлантириш кабилар бор, — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Шунингдек, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари туризм ва яшил ривожланиш соҳасида инвестициялар ҳамда хусусий секторнинг ҳиссаси муҳимлигини таъкидлади.

    “Ўзбекистон ҳукумати Бош ассамблеянинг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёнида сўнгги икки йили давомида туризмга оид вазифаларни белгилаб олди, зарур ҳуқуқий ва бизнес асослари яратилди. Биз муҳим инфратузилмага, жумладан, тарихий жойларни тиклаш, кўприклар ва йўллар қуриш, сув ва энергетика тизимларини янгилашга 1 миллиард доллар сармоя киритдик.
    Шунингдек, хусусий сектордан қўшимча 2 миллиард доллар жалб этилди. Хусусий тадбиркорлар томонидан Самарқанд шаҳрида 60 та янги меҳмонхона барпо этилди, яна 40 та меҳмонхона таъмирланди, Самарқанд аэропортида янги терминал қурилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик MICE туризм мажмуаси бўлган “Силк Роад Самарканд” туристик маркази қурилди. Бундан ташқари, ушбу лойиҳаларнинг аксарияти яшил инвестициялардир. Масалан, бугунги кунда мажмуада фойдаланилаётган электр энергияси тоғ ёнбағрида ўрнатилган улкан қуёш батареясидан олинади”, – деди Азиз Абдуҳакимов.

    Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили ташкилот томонидан амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан, UNWTO бошқа ташкилотлар, давлатлар билан алоқаларни яхшилаганини, бутун дунёда туризм бозори кенгаяётганини таъкидлади.

    2023 йилда бюджетнинг мунтазам даромади 14,3 миллион еврони ташкил қилади. Сўнгги икки йил ичида молиявий менежментда мисли кўрилмаган муваффақиятга эришдик: UNWTO бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бюджетини икки баравар оширди. Бу маблағлар ташкилотга аъзо давлатларда туризм соҳаси ривожи учун сарфланади. UNWTO ҳозирда 58 миллат вакилларидан иборат 186 нафар ходимга эга. Биз ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашни кучайтирдик. Шунингдек, гендер тенглигига ҳам амал қиляпмиз. Келажакда Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон каби давлатлардаги фаолиятимизни янада кучайтириш ниятидамиз. Мақсадимиз туризм соҳасида таълимни кучайтириш, инвестицияларни ошириш ва изчил ислоҳотлар орқали туризм соҳасини янада ривожлантиришдир. Қолаверса, ташкилот сафини янада кенгайтириш ҳаракатидамиз, — деди Зураб Пололикашвили.

    Зураб Пололикашвили UNWTO’га аъзо давлатларга ташкилотга бўлган ишонч учун миннатдорлик билдирди. Йиғилишда ташкилот фаолиятига оид ҳисобот тингланди. Шунингдек, туризм соҳасига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    18.10.2023, 16:58   Изоҳ (0)   6691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда InnoWeek-2023 инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди

    18.10.2023, 16:30

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    18.10.2023, 16:18

    Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ Миллий гвардия ходимига ҳукм ўқилди 

    18.10.2023, 16:03

    Шавкат Мирзиёев 2024 йилда Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди

    18.10.2023, 15:35

    Ўзбекистонда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчилар рўйхати тузилади

    18.10.2023, 15:20

    Тошкентдаги Келес йўли кўчасини кенгайтириш учун 15 та кўчмас мулк объекти олиб қўйилади

    18.10.2023, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуд юлдузи Лиам Нисоннинг Нью Йоркдаги квартираси 10,8 млн долларга сотувга қўйилди

    Лайфстайл | 25 июн, 17:45

    Хитойдаги сув тошқини оқибатида 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди (видео)

    Дунё | 25 июн, 17:40

    Тўрт ойда Ўзбекистонга қанча хориж фуқаролари келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:30

    Жаҳон банки Ўзбекистонда кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:20

    Россия ҳарбий кемаси Ла-Манш бўғозидан яширин тарзда ўтди (фото)

    Дунё | 25 июн, 17:12

    Қиммат брендлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп косметик воситалар

    Гўзаллик | 25 июн, 17:06

    Ғазода исроиллик ҳарбийлар бўлган машина портлатилди

    Дунё | 25 июн, 16:50

    Чемпионлик йўлаклари тарихи: “Интер” “Милан”га шу орқали ҳурмат кўрсатган, “Барселона” эса ушбу анъана сабаб “Реал” билан зиддиятга борган

    Футбол | 25 июн, 16:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.