Бу йилги инновацион ғоялар тадбири “Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида бўлиб ўтади.
4 кун давом этиши кўзда тутилган ҳафталик доирасида 20 дан зиёд мамлакатдан 250 дан ортиқ экспертлар 50 та тадбирда иштирок иштирок этиши кўзда тутилган.
17 октябрь куни статрт берилган ушбу ҳафталик “Ёшлар”, “Стартаплар”, “Илм-фан ва тижоратлаштириш” ва “Креатив таълим” йўналишларида ташкил қилинмоқда. Вазирлик биносининг кўргазмалар залида эса Кузги тижоратлаштириш форуми доирасида кўргазма ташкил этилади. Унда Баҳорги тижоратлаштириш форумида танлов орқали саралаб олинган, тармоқ муаммоси ечимига қаратилган тижоратлаштириш ҳамда стартап лойиҳалари иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари ҳафта давомида талабалар шаҳарчасидаги “Алпомиш” муз саройида InnoWeek-2023 Инновацион маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада “Илм-фан ва тижоратлаштириш лойиҳалари”, “Ёшлар академияси”, “Стартап лойиҳалар”, “Креатив таълим” ва “Хорижий давлатлар” стендларида 150 га яқин ташкилотлар 200 дан зиёд инновацион маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.
Шериклик ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)