Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналарнинг бирида чўл бургути тутқунликда сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Яккасарой бўлимига келиб тушган мурожаатга асосан, ҳудуд инспекторлари туман ҳудудида жойлашган “Йўловчи поездларини таъмирлаш”АЖ ҳудудида ўрганиш олиб борди. Ўрганиш якунларига кўра, корхона ҳудудида 1 дона чўл бургути тутқунликда сақланаётгани аниқланди.
Ушбу ҳолат Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари кўмагида бартараф этилиб, бургут ҳайвонот боғига олиб кетилди. Бургутни ноқонуний сақлаганларга нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида, яъни 4 950 000 сўм жарима қўлланди.
Изоҳ (0)