Тошкентда Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзига бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Тарқалган хабарларга кўра, ходим 17 октябрь куни Олмазор тумани прокуратураси биносида ўзига бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйган. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё” сўровига асосан маълум қилишича, у 30 ёшда бўлган.
Содир бўлган ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)