Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни кечаси Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этади. Шунингдек, ХХР раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)