Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга “Бутунжаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/12/1im.jpg)
Маълум қилинишича, Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЙНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга “Бутунжаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди.
![](/static/2023/12/1imm.jpg)
Ҳужжатлар Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва ЙНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили томонидан имзоланди.
![](/static/2023/12/1imi.jpg)
Изоҳ (0)