• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сув нархи нега ошяпти?

    Дарё мухбирининг саволларига “Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов жавоб берди.

    Бундан бир неча кун олдин электр энергиясига тарифлар оширилиши мавзуси барча ОАВнинг диққат марказида бўлди. Ва ойдинлик киритилдики, агар мижоз ойига минг киловаттгача электр сарфласа, эски нархларда тўлайверади, қачонки минг киловаттдан, 5 мингдан, 10 мингдан ошиб кетса, борган сари нарх ҳам кўтарилади. Мана энди сув масаласи ўртага чиқяпти. Айтингчи, бугунги кунда биз, истеъмолчилар сув учун қанча тўлаяпмизу бизга етказиб берилаётган сувнинг таннархи қанчага тушяпти?

    Ичимлик сувининг таннархи ҳамма ҳудудларимизда ҳар хил. Сабаби, ҳудудларимизнинг географик ва геологик жойлашуви, сув захираларининг мавжудлиги, етказиб бериш масофаси, унга сарфланаётган ёқилғи сарф-харажатлари, ходимларнинг ойлик маоши, қурилган иншоотлар, халқаро молия ташкилотларидан олинадиган кредит маблағлари ва шу каби сарф-харажатларимиз тарифлар ичига киритилади. Айни кунларда энг арзон тарифимиз Тошкент шаҳрида – минг литр сув учун аҳоли 400 сўм тўлайди. Нафақат Марказий Осиёда, балки жаҳонда энг арзон нарх бу.

    Энг қиммат тарифимиз Навоий вилоятида – минг литр сув учун вилоят аҳолиси 3000 сўм тўлайди. Сабаби, у ерда сув захиралари кам, 20 фоизни ташкил қилади. Қолган 80 фоизини аҳолига Самарқанд вилоятидан етказиб берамиз. Бу қарийб 200 километр дегани, шунча масофага қувурлар ётқизилган, энергия харажатлари шуни тақозо этади.

    Ичимлик сувининг таннархи ҳақида ҳам маълумот берсак. Биз 400 сўмдан тўлаяпмиз, лекин етказиб бериш сарф-харажатлари қанчага тушяпти?

    Тошкент шаҳри аҳолиси учун 1000 литр сув харажати 620 сўмдан ошяпти. Лекин биз 400 сўмдан сотяпмиз. Минг литр сув учун 220 сўм фарқ қиляпти, бошқа ҳудудларимизда ҳам тахминан шундай. Тарифлар охирги марта 2020 йилда ўзгарган. Уч йил давомида нархлар ошди, ёқилғи нархи, сувни тозалаш учун ишлатиладиган натрий хлор, калсий хлор, аччиқтош кабиларнинг нархи ошди, биз уларни хориждан олиб келамиз. Маошлар ҳам кўтарилаяптию лекин сувга тўловлар ошмаяпти. Бундан ташқари, Халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистоннинг ичимлик суви сиёсатини яхшилашга қаратилган маблағлар ажратиляпти. Бу маблағларни қайтариш керак, улар сув сиёсатимизнинг қанчалик оптималлиги ва конструктивлигига қараб маблағ ажратади ва ўша маблағлар сарфини таҳлил қилиб боради. Берган маблағимизни мақсадли ишлатяптими, сув иншооти қураяптими, аҳолига қулайлик яратаяптими деган саволларни қўяди.

    Электр масаласида ҳам вазият шунга ўхшаш эди, яъни соҳа ўз зарарига ишлаётгани сабабли инвесторлар маблағ киритишни хоҳламайди. Энди сув учун тўловларда янги тарифлар жорий этилаяпти, бу тарифларни муҳокамадан ўтказиш жараёни якунига етдими?

    Бугунги кунда Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Андижон вилоятларида тарифлар ўзгарди. Механизм шундайки, маҳаллий халқ депутатлари кенгаши буни халқ муҳокамасига қўяди, аҳоли тасдиқлагач, қарор чиқарилади. Тошкент шаҳрида минг литр сувга 1400 сўм тариф белгилансин деб таклиф беряпмиз, ҳали бу тасдиқлангани йўқ. Минг литр учун 1400 сўм – ҳали ҳам нафақат Ўзбекистонда, балки дунёдаги энг арзон нархлардан бири ҳисобланади.

    Ўзбекистонда сув захираларининг қарийб 60-70 фоизи қўшни давлатлардаги музликларнинг эриши ва ёғингарчилик оқибатида ҳосил бўлади, қолгани эса ўзимиздаги ёғингарчилик ҳисобига шаклланади. Лекин ўша сувнинг бошида турган қўшни давлатларда ҳам ичимлик суви бизга нисбатан қимматроқ. Масалан, Қозоғистонда 2 минг сўмдан 8 минггача, Тожикистонда 2 мингдан бошланади. Бизда эса ўртача нарх минг литр сув учун 1384 сўм.

    Дўконда шу пулга бир литр ҳам сув харид қилолмайсиз. Ваҳоланки, сўнгги бир неча кунда тўлов ундириш учун борган ўнлаб ходимларимиз калтакланди. Қарздорларни огоҳлантирамиз, огоҳлантириш хати берилади, шундан кейин 5 кун ўтгач, сувни ўчиришга ҳаққимиз бор. Аслида, тўлов олдиндан бўлиши керак. Лекин ходимларимиз борса, зўравонликка дуч келаяпти.

    Куни кеча Намангандаги бир хусусий боғчада 5 киши 2 нафар ходимимизни уриб, оғир жароҳат етказган. Тошкент шаҳрида ҳам шундай ҳолат юз берди.

    Бу оғриқли мавзу. Билишимча, Тошкент вилоятида ичимлик сувидан 140 млрд сўм қарздорлик мавжуд. Тошкент шаҳридачи?

    Тошкент шаҳридаги қарздорлик 250 млрд сўм. Республика бўйича қарздорлик 1 триллион 360 миллиард сўмдан ошди. Бу сумма йиллар давомида шаклланиб келган. Сув – текин деган иборани ўзимизча талқин қиламиз. Аслида, сув текин эмас, бунинг ортида 23 мингдан ортиқ ишчи-ходим хизмат қилаяпти. Бугунги кунда бир йиллик сув сарфимизни юз фоиз десак, Ўзбекистонда 87 фоиз сувни қишлоқ хўжалигига ишлатамиз, 9 фоизини балиқчилик ва саноатга, атиги 4 фоизини эса ичимлик суви ташкил этади. Ҳамма гап мана шу 4 фоизни асраб-авайлаш ва унинг ҳақини ўз вақтида тўлашда.

    Сув ҳақини сурункали тўламайдиганларни замонавий технологиялар ёрамида аниқлаб, ўчиришнинг имкони йўқми?

    Бу нозик масала. Сув бирламчи эҳтиёж эканини инобатга олиш керак. Чунки газ ва электр бўлмаса ҳам кун кўриш мумкин, лекин сув ўчириб қўйилса, баланд қаватли уйларда канализацияга тўғри келмайди, беморлар, болалар бор. Лекин пичоқ бориб суякка тақалгач, ўчиришга мажбур бўлинади. Масалан, Тошкент шаҳридаги рейдда 25 миллион сўм қарзи бўлган мижознинг уйига борилган. Ўзига тўқ, тадбиркор одам. Унинг отаси бундай ҳолатдан бехабар экан, гап нимада эканини тушунгач, ўғлини жуда қаттиқ койиб, бугун тўлаб қўй деди, ўғли ўша куниёқ пулни тўлаб қўйди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ҳам қарздор огоҳлантирилгандан кейин беш кунда ўчириш мумкинлиги айтиб қўйилган. Жўмрагини пломбалаб келяпмиз, бордию ўзбошимчалик билан қайта очиб олса, жиноий жавобгарликка тортиляпти. Жорий йил май ойидан бошлаб фуқаролар электрга, газга ва ичимлик сувига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланди.

    Тошкент шаҳри ва 4 та вилоятда ўзгариш бўляпти дедингиз, янги тарифлар билан яна бир марта таништириб ўтсангиз.

    Қашқадарё қилояти аҳолиси 1 кубметр сув учун 1 000 сўмга яқин тўлар эди, энди 2 минг сўм тўлайди. Сурхондарёликлар 2 140 сўм тўлайди, Тошкент вилояти аҳолиси 1 700 сўм тўлайди. Андижонда 750 сўм эди, энди 1 500 сўм тўлаяпти. Тошкетнтда 1 400 сўмга таклиф киритилди, энди муҳокамага қўйиляпти. Бу нархларни харажатлардан келиб чиқиб белгиладик, фойда кўриш учун эмас.

    Кўпгина ҳудудларга ичимлик сувининг ўзи етиб бормаган. Нарх ошишига қарши чиқадиганлар ҳақли эътироз билдирадида, яъни олдин сув билан таъминлаб қўйинг, кейин нарх ҳақида гапирасиз, деб. Шундай эътирозларга қандай жавоб берасиз?

    Тўғри, бугунги кунда 25,6 фоиз аҳолида водопровод суви йўқ. 74,4 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Агар ўша айтилган 1,4 трлн сўм қарздорлик вақтида тўланганда эди ва ўша маблағ бизнинг ихтиёримизда бўлганда, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси ҳозиргидек 74,4 фоиз эмас, тахминан 90 фоиз бўлар эди. 69-70 фоиз ишимиз эски қувурларни янгилаш билан ўтяпти. Ҳозирги мавжуд қувурлар ўтган асрнинг 60-70 йилларида ўрнатилган, катта қисми эскирган, уларни янгилаш керак.

    Долзарб саволлардан бири – кўп қаватли уйларда аҳоли ён-атрофдаги дарахт ва гулларни қандай суғориши керак, бунинг учун жавобгар бўлиб қолмайдими?

    Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарорида ёзиб қўйилганидек, кечки соат 12 дан тонгги 5 гача ичимлик суви билан суғориш мумкин. Фақат тамғаланган сув ҳисоблагичи бўлиши керак ва ён-атрофда ариқ суви бўлмаслиги керак, ариқ суви бўлса, ичимлик сувидан суғориш мумкин эмас. Яъни, қўшниларнинг сув босимига халақит бермаган ҳолда, суғориш мумкин...

    Қўшимча қилмоқчиманки, БМТ таҳлилларига қараганда, истеъмол маданиятини тўғри йўлга қўймасак, 2050 йилга бориб 33 та сув танқис мамлакатлар рўйхатига тушиб қолишимиз мумкин.

    Демак, сув истеъмолига ҳам, тўловлар масаласига ҳам виждонан ёндашиш керак деб ҳисоблайман.

    12.10.2023, 11:58   Изоҳ (0)   8053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чегараолди яйловларда молларни фақат кундузи ўтлатишга рухсат берилади

    12.10.2023, 11:48

    “Ўзгидромет” 13-октябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    12.10.2023, 11:41

    Хотинини беш соат калтаклаб, ўлдиришга уринган тошкентлик эркак воқеаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди 

    12.10.2023, 11:16

    Ўзбекистоннинг чекка ва тоғли ҳудудлар учун “Мирзо Улуғбек” онлайн мактаби ташкил этилди

    12.10.2023, 11:12

    Шавкат Мирзиёев 13-октябр куни амалий ташриф билан Бишкекка боради

    12.10.2023, 09:48

    Тошкентда телефонида видео олиб кетаётган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси ЙТҲга учради (видео)

    12.10.2023, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.